Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон Украинага ракета зарбалари билан таҳдид қилди

Эрон Украинага ракета зарбалари билан таҳдид қилди

Бу ҳақда Эрон парламенти Миллий хавфсизлик комиссияси раиси Иброҳим Азизий ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

"Исроил режимини дронлар билан қўллаб-қувватлаётган ва парокандаликка юз тутган Украина амалда урушга аралашди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг 51-моддасига мувофиқ, у ўзининг бутун ҳудудини Эрон учун қонуний нишонга айлантирди", — деб ёзди Азизий.

Украина Яқин Шарқ мамлакатлари билан Эрон дронларига қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни фаоллаштирган. Жорий йилнинг 8 март куни Украина президент Володимир Зеленский украиналик экспертлар АҚШ базаларини ҳимоя қилиш учун тутувчи дронлар билан бирга Иорданияга юборилганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, жами 11 та давлатдан, жумладан, Яқин Шарқ мамлакатлари, АҚШ ва баъзи Европа давлатларидан бу масалада ёрдам сўраб расмий сўровлар тушган.

Шу билан бирга, Эроннинг ўзи ҳам узоқ вақтдан бери Россияга Украинага қарши урушда ёрдам бериб келмоқда. Теҳрон, хусусан, Москвага минглаб Shahed зарба берувчи дронларини ҳамда уларни Россия ҳудудида ишлаб чиқариш технологияларини топширган.

Киритилди: Бугун 13:15. Ўқилди: 393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!