Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Эрон Толибондан дипломатларинининг қотилларини жазолашни талаб қилди

 Эрон Толибондан дипломатларинининг қотилларини жазолашни талаб қилди

Эроннинг ушбу талаби 1998 йил 8 августда Мозори Шарифда содир бўлган воқеага даҳлдор. Ўшанда шаҳар Толибон томонидан босиб олингандан сўнг, жангарилар томонидан 9 нафар Эрон фуқароси қатл этилган ( 8 нафар консуллик ходими ва ва 1 нафар журналист).

Консулликнинг тирик қолган ходимининг (у яширинишга муваффақ бўлган) кўрсатмасига кўра, консулхонага толибларга ўхшаган бир гуруҳ қуролланган шахслар кириб келган. Чақирилмаган меҳмонлар тинтув ўтказганидан кейин дипломатларни деворга тизиб, отиб ташлашган. Гувоҳнинг фикрича, улар режа бўйича ҳаракат қилишган ва нимадир излаганлар.

Толибон ўз жангариларининг воқеага алоқадорлигини рад этмоқда.

Киритилди: 04:31 08.08.2022. Ўқилди: 2991 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!