Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон ТИВ: Теҳрон «Макка шартномаси»дан хавф сезмаяпти

Эрон ТИВ: Теҳрон «Макка шартномаси»дан хавф сезмаяпти

Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида имзоланган қўшма мудофаа тўғрисидаги «Макка шартномаси»да Теҳронни хавотирга соладиган бирор бир банд мавжуд эмас. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Бағаий ҳафталик брифингда маълум қилди.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Эронни ушбу уч мамлакат билан чуқур диний, тарихий ва маданий ришталар боғлаб туради. Шу сабабли мазкур келишув Эронга қарши қаратилган деб ҳисоблашга ҳеч қандай асос йўқ.

Исмоил Бағаий, шунингдек, ушбу ҳужжат минтақа давлатларининг муҳим хулосага келганидан далолат беришини таъкидлади. Минтақа мамлакатлари хавфсизликни таъминлаш масаласида АҚШ ва бошқа ташқи кучларнинг ваъдаларига ортиқ ишониб бўлмаслигини англаб етган.


Киритилди: 17:20 10.08.2026. Ўқилди: 1347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда