Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги: “Покистон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик минтақа учун хавф туғдиради”

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги: “Покистон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик минтақа учун хавф туғдиради”

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) икки қўшни мусулмон давлати - Покистон ва Афғонистон ўртасидаги тўқнашувларнинг кучайиши ва натижада хавфсизликка таҳдидлар ҳамда гуманитар оқибатлар юзасидан чуқур хавотир ва афсус билдирди.

Бу ҳақда вазирлик ижтимоий тармоқ саҳифасида чоп этилган баёнотда хабар берди.

ТИВ икки давлат ўртасида ҳарбий ҳаракатларга чек қўйиш ва кескинликни камайтириш учун зудлик билан мулоқотни бошлаш ва алоқаларни ўрнатишга чақирди.

"Покистон ва Афғонистон ўртасидаги қарама-қаршилик, қўшни икки давлатда инсон ва моддий йўқотишлардан ташқари, қўшни минтақадаги хавфсизлик ҳолатининг янада ёмонлашишига ҳам олиб келади", дейилади баёнотда.

Ҳужжатда Эроннинг кескинликни камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, ҳарбий қарама-қаршиликни тўлиқ тўхтатишга ва ўзаро тушунишга эришиш учун икки давлат ўртасида мулоқотни осонлаштиришга тайёрлиги таъкидланган.

Киритилди: Бугун 11:20. Ўқилди: 422 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!