Эрон ва Россия ўртасида ҳар томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг мазмуни тайёр, бу ҳужжатни имзолаш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ.
Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Меҳди Сафари РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Мен буни яқин орада икки давлат раҳбарлари имзолашини ҳис қиляпман... Уни имзолашда ҳеч қандай тўсиқ йўқ”, — деди дипломат.