Эрон 48 кишини АҚШнинг Ироқдаги махсус операцияси пайтида вафот этган генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлимига алоқадорликда айблади.
Бу ҳақда мамлакатнинг инсон ҳуқуқлари бўйича штаби котиби Али Бакери маълум қилди.
Бакерининг таъкидлашича, барча 48 кишининг шахси аниқланган ва Теҳрон айно пайтда уларни жавобгарликка тортиш учун ҳаракат қилмоқда.
Бакери, шунингдек, ушбу тадбирда Германия ҳам иштирок этганини қўшимча қилди. Хусусан, Сулаймонийга қарши операцияда қатнашган Америка дронлари Германиядаги Рамштайн ҳарбий базаси билан маълумот алмашишган экан.