Бугун 5 июль, 2024 йил, жума

O'ZB

Эрон Шимолий Кореяга қарши сафар ўйинини бошқа мамлакатда ўтказишни истамоқда

Эрон Шимолий Кореяга қарши сафар ўйинини бошқа мамлакатда ўтказишни истамоқда

Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тожнинг айтишича, жамоанинг ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Шимолий Кореяга қарши сафар ўйини нейтрал майдонда ўтказилиши мумкин.

Федерация раҳбари бунга логистик масалаларни сабаб қилиб кўрсатган.

"Гуруҳдаги жамоалар масофа жиҳатдан бизга яқинроқ эканлигидан мамнунман. Битта рейс орқали БАА, Қатар ёки Қирғизистонга бора оламиз. Фақат Шимолий Корея сафари қийинчилик туғдириши мумкин. Биз уларга сафардаги ўйинни Малайзия ёки Хитойда ўтказишни таклиф қилмоқчимиз, турли вариантларни кўриб чиқяпмиз. Мамлакатлар ўртасидаги мавжуд муносабатлар туфайли бу иш амалга ошиши мумкин", - деди Меҳди Тож Shafaqna Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 3-саралаш босқичидан ўрин олган Шимолий Корея — Эрон учрашуви 14 ноябрга режалаштирилган. Мазкур гуруҳдан Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўрин олган.

Киритилди: 18:00 28.06.2024. Ўқилди: 844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!