Эрон ракетасининг бир бўлаги Қуддуснинг Эски шаҳрига қулаб тушди ва жиддий зарар етказди.
Бу ҳақда Исроил Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, бўлак Ал-Ақсо масжидидан атиги бир неча юз метр узоқликда қулаган.
"Бу Ал-Ақсо масжиди, Муқаддас Қабр черкови ва Ғарбий деворга киришнинг ёпилишининг асосий сабаби", дейилади Исроил Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.