The Wall Street Journal маълумотларига кўра, Теҳрон июн ойидаги танаффусдан ракета ҳамда дрон базасини тиклаш, Инқилобий гвардияни кучайтириш ва минтақавий гуруҳлар ҳаракатини мувофиқлаштириш учун фойдаланган.
Ўшандан бери Эрон Ҳормуз бўғози ва Қизил денгизда босимни ошириб, Кўрфаз энергетика инфратузилмаси ҳамда АҚШ нишонларига таҳдидларни кенгайтирган.
Бу стратегиядан мақсад – Эронга ҳужум қилиш харажатини ошириш орқали АҚШ, Исроил ва Кўрфаз давлатларини бўлажак зарбалардан тийишдир. Эрон раҳбарияти ҳозирги тўқнашувларни уруш якуни эмас, балки каттароқ можарога тайёргарлик деб ҳисобламоқда.