🇮🇷 Эрон президенти Масъуд Пезешкиян Франция президенти Эммануэль Макрон билан телефон суҳбати давомида қуйидагиларни таъкидлади:
“Биз ядровий фаолият юзасидан ишонч муҳитини яратиш мақсадида мулоқот ва ҳамкорликка тайёрмиз, бироқ бу дастурларни тўлиқ тўхтатишни ҳеч қачон қабул қилмаймиз.”
🚫 Пезешкиян Исроилнинг Эронга уюштирган ҳужумларини минтақавий хавфсизликка таҳдид деб атап, халқаро ҳамжамиятни кескин чоралар кўришга чақирди.
🔸 Макроннинг ишончни мустаҳкамлаш ҳақидаги чақириғига жавобан, Пезешкиён шундай деди:
“Мен бошиданоқ дунёдаги барча мамлакатлар билан ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида ҳамкорлик қилиш тарафдори бўлиб келганман — ва бу йўлдан боришда давом этаман. Аммо бу жараённи издан чиқарган томон синистик режим бўлди. У бу йўлдаги провокацияни Исмоил Ҳанияга қарши суиқасд ташкил этиш билан бошлади.”