Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон президенти: «Теҳроннинг таслим бўлишини кутаётганлар хато қилади»

Эрон президенти: «Теҳроннинг таслим бўлишини кутаётганлар хато қилади»

Эрон Ислом Республикаси президенти Масуд Пезешкиан мамлакатнинг АҚШ олдида капитуляция қилиши (таслим бўлиши) мумкин эмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Вашингтон бир вақтнинг ўзида Теҳронга нисбатан «максимал босим» сиёсатини олиб бормоқда ва шу билан бирга, Эроннинг музокаралар столига келиб, таслим бўлишини кутмоқда.

«Бироқ, бундай тенгламанинг амалга ошиши имконсиз ва реалликка тўғри келмайди», — деди Масуд Пезешкиан.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабатлар санкциялар ва ядро дастури атрофидаги келишмовчиликлар сабабли анчадан буён кескинлигича қолмоқда. Пезешкиан маъмурияти Эрон ўз миллий манфаатларидан воз кечмаган ҳолда ташқи сиёсат юритишини бир неча бор таъкидлаган.

Киритилди: 23:46 05.05.2026. Ўқилди: 249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!