Эрон президенти Масъуд Пизишкиён БМТнинг “Ишончни тиклаш” шиорига муносабат билдириб, ташкилотга ишонч мавжуд эмаслигини айтди.
“Ишонч — мавжуд бўлмаган нарса. Улар гапирадиган инсон ҳуқуқлари ва кўплаб халқаро меъёрларга ҳам риоя қилинмайди”, — деди Пизишкиён.
У БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида Эронга қарши ҳужумлар ва Эрон халқининг “ҳақлиги” ҳақида гапиришини маълум қилди.
Шунингдек, Пизишкиён АҚШ эронлик журналистлар гуруҳига виза бермаганини айтди. Унинг таъкидлашича, АҚШ ва Исроил уруш орқали Эронни таслим бўлишга мажбурлай олмаган ва ҳозир бу мақсадга блокада, ОАВ ҳамда Эроннинг заиф томонларидан фойдаланиш орқали эришишга уринмоқда.