Бугун 10 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрон парламентида ёпиқ мажлис ўтказилди

Эрон парламентида ёпиқ мажлис ўтказилди

Эрон Мажлиси (бир палатали парламент) сўнгги воқеалар, жумладан музокара жараёни, шунингдек, мамлакатнинг мудофаа қобилияти ва миллий хавфсизлик соҳасидаги вазиятга бағишланган ёпиқ мажлис ўтказди. Бу ҳақда Меhr агентлиги таяниб хабар берди.

Мамлакат парламенти матбуот котиби Аббос Гударзининг маълумм қилишича, муҳокамаларда Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-маёр Абдулраҳим Мусавий ва ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи иштирок этган.

Учрашувда аввалги музокаралардаги хатоларни такрорламаслик зарурлиги алоҳида таъкидланган. Шунингдек, Эроннинг уранни нол даражагача бойитишни қабул қилмаслиги қайд этилган.

“Депутатлар музокараларда қатъий туриш кераклигини ҳамда ядро саноатини ҳимоя қилиш дипломатияда муҳим масала бўлиши лозимлигини айтди. Бу соҳа мамлакат келажаги учун муҳим аҳамиятга эга”, дейди Аббос Гударзи. Шунингдек, Гударзи музокара жойи ва доирасини тўлиқ Эрон белгилаганини билдирган.

Киритилди: Бугун 10:04. Ўқилди: 405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!