Эрон Олий судяси норозилик намойишларда қўлга олинганлар афв этилмаслигини маълум қилди — ОАВ.
Хабар берилишича, Эрон суд ҳокимияти раҳбари норозилик намойишлари чоғида ушланганлар 1979 йилги Ислом инқилоби йиллигига бағишлаб ҳар йили амалга ошириладиган афв дастурларига киритилмаслигини айтди.
"Хавфсизлик масалалари билан боғлиқ бўлган барча маҳкумларнинг исмларини афв рўйхатидан чиқариш бўйича кўрсатма бердим", — деди Эрон Олий судяси Ғуломҳусайн Муҳсиний-Эжейий.
Аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи мамлакатдаги намойишларда 3 117 киши ҳалок бўлганини эълон қилганди. Ароқчи қурбонларнинг 2 427 нафари тинч аҳоли ва хавфсизлик кучлари ходимлари, 690 нафари эса “террорчилар” эканини билдирган.
HRANA инсон ҳуқуқлари ташкилоти эса Эрондаги норозилик намойишлари вақтида ҳалок бўлганлар сони 23 минг кишидан ошганини, шундан 6126 нафар ўлим ҳолати тасдиқлангани, яна 17091 та ҳолат бўйича ўлим сабаблари юзасидан суриштирув ишлари давом этаётганини маълум қилган эди. Бундан ташқари, ўн минглаб намойишчилар ҳибсга олинган.