Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон олий раҳбари президент Пезешкиён билан мудофаа ва иқтисодиёт масалаларини муҳокама қилди

Эрон олий раҳбари президент Пезешкиён билан мудофаа ва иқтисодиёт масалаларини муҳокама қилди

Эрон олий раҳбари Можтаба Хоманаий мамлакат президенти Масъуд Пезешкиён билан учрашди. Учрашувда мудофаа ва иқтисодиётга оид масалалар муҳокама қилинган.

Бу ҳақда Эрон олий раҳбарининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида хабар берилди.

Маълум қилинишича, президентлик ваколатининг учинчи йилига кирган Пезешкиён олий раҳбар билан учрашув ўтказган. Томонлар мамлакатдаги долзарб муаммолар, хусусан, аҳолининг ҳаётий эҳтиёжларини таъминлаш масалаларини муҳокама қилган.

Шунингдек, учрашувда мамлакатдаги жорий вазият, ҳарбий соҳадаги ишланмалар, ресурсларни таъминлаш стратегиялари, харажатларни бошқариш ҳамда хорижий субъектлар билан иқтисодий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилган.

Киритилди: 18:54 09.08.2026. Ўқилди: 471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!