Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий Ислом инқилобининг йиллиги муносабати билан ўн минглаб маҳбусларни, жумладан, сиёсий жиноятчиларни афв этди.
IRNA давлат агентлиги маълумотларига кўра, Хоманаий суд ҳокимияти раҳбари Ғулом Ҳусайн Моҳсени-Эжеийнинг Эрондаги сўнгги воқеалар пайтида ҳибсга олинган ўн минглаб айбланувчиларни афв этиш ёки жазо муддатини қисқартириш ҳақидаги таклифини маъқуллаган.
Аниқлик киритилишича, афв этиш қотиллик, давлат мулкини йўқ қилиш, жосуслик ва хорижий разведка хизматларида ишлаганлик учун судланганларга тааллуқли эмас.