Эрон армияси Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига зарба бериши мумкин.
Бу ҳақда Эроннинг "Хатам ал-Анбия" ҳарбий қўмондонлиги марказий штаби хабар берди.
Ҳарбийлар АҚШ ҳарбийлари учта Эрон нефть танкерларига зарба бериш билан таҳдид қилганини эслатдилар.
"Эрон кемаларига ҳар қандай ҳужум бўлган тақдирда, америкаликлар жавоб ўқларига дуч келишади. Ислом Республикаси қуролли кучлари минтақадаги АҚШ базалари ва манфаатларига қарши қаттиқ зарбалар беради", дейилади баёнотда.