Эрон парламенти Теҳроннинг МАГАТЭ билан ҳамкорлигини тўхтатувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.
Бу ҳақда Эрон парламенти матбуот хизмати хабар берди.
Қонун лойиҳасига кўра, Эрон ҳукумати Теҳронга агентликнинг профессионал хатти-ҳаракати бўйича аниқ кафолатлар берилгунига қадар МАГАТЭ билан ҳамкорликни тўхтатиши керак.
Ҳужжатда агентлик ходимлари ядровий объектларни текшириш учун мунтазам равишда мамлакатга бора олмаслиги назарда тутилган. Энди улар республикага фақат ядровий иншоотлар хавфсизлигини таъминлашдан иборат бўлган ҳолларда ва фақат Эрон Хавфсизлик кенгашининг розилиги билан ташриф буюришлари мумкин бўлади.