Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Эрон жануби-шарқида дрон ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Эрон жануби-шарқида дрон ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Эрон жануби-шарқидаги Систан-Балужистон вилоятида хавфсизлик кучлари томонидан уюштирилган учувчисиз ҳаво ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди.

ИРНА хабарига кўра, хавфсизлик кучлари Шуру ҳудудида «террор ташкилоти» аъзоларига тегишли автомобилга ҳужум қилган.

Ҳужум натижасида агентлик «террорчи» деб таърифлаган икки киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар қайси террорчи ташкилотга тегишли эканлиги маълум қилинмаган.

Покистон билан чегарадаги Систан-Балучистон вилояти «Жаишул Адл» номли ташкилот ҳужумларига саҳна бўлди. Ташкилот вақти-вақти билан қуролли ва бомбали ҳужумлар уюштирмоқда.

Киритилди: 23:11 26.04.2024. Ўқилди: 820 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!