Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон Исроил ва АҚШдан товон пули талаб қилмоқда – ОАВ

Эрон Исроил ва АҚШдан товон пули талаб қилмоқда – ОАВ

Теҳрон БМТдан икки давлатни босқинчилик ҳаракати ташаббускори сифатида тан олишни ва уларнинг жавобгарлигини, жумладан, товон тўлашини талаб қилиб мурожаат қилди.

Эрон БМТдан Исроил ва АҚШни 12 кунлик урушда айбдор деб тан олишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи БМТ бош котиби Антониу Гутерришга йўллаган, 29 июнь, якшанба куни чоп этилган мактубида ёзди, деб хабар беради The Guardian.

“Биз Хавфсизлик Кенгашидан расмий равишда Исроил режими ва Қўшма Штатларни босқинчилик ҳаракати ташаббускори сифатида тан олишни ҳамда уларнинг кейинги, жумладан, товон ва репарация тўлаш бўйича ҳам жавобгарликни тан олишни сўраймиз”, дейилади ҳужжатда.

Ҳозирча Исроил ва АҚШдан бунга расмий жавоб келмади.

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришмоқчи бўлса, Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаийга нисбатан ҳурматсизлик оҳангидан воз кечиши кераклигини айтди.

Айни пайтда Трампнинг ўзи, агар Теҳрон тинч хулқ-атворини намоён қилса, Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини айтди, деб хабар беради korrespondent.net.

Киритилди: 14:21 01.07.2025. Ўқилди: 629 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!