Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (КСИР) Баҳрайнда жойлашган Amazon Web Services булутли ҳисоблаш марказига зарба берганини эълон қилди.
Баёнотга кўра, бу ҳужум “душманга биринчи амалий огоҳлантириш” сифатида баҳоланган.
КСИР таъкидлашича, агар огоҳлантиришлар инобатга олинмаса, ҳудуддаги бошқа компанияларга нисбатан янада қаттиқ чоралар кўрилади. Шунингдек, масъулият АҚШ раҳбарияти зиммасига юклатилган.
Бундан ташқари, корпус Ал-Ҳад саноат шаҳрига ҳам ракета зарбалари берганини маълум қилди. Ушбу ҳудуд мамлакатнинг асосий металлургия ва саноат марказларидан бири ҳисобланади.
Маълум қилинишича, Яқин Шарқдаги можаро бошланганидан бери Amazon Web Services дата-марказлари бир неча бор ҳужумга учраган.