Эрон Парламенти Спикери Муҳаммад Бағир Ғолибаф Ислом Республикасининг олий раҳбарияти билан Ироқни Ҳормуз бўғози орқали ўтаётганда кемалари чекловларга дучор бўлган мамлакатлар рўйхатидан чиқариб ташлаш масаласида маслаҳатлашувлар ўтказиш ниятида.
Бу ҳақда Ироқ Парламенти Спикери Ҳайбат ал-Ҳалбуси маълум қилди.
"Эрон Парламенти Спикери Ғолибаф Ҳормуз бўғозида Ироқ нефть танкерларига қўйилган чекловларни бекор қилиш масаласини Эрон олий раҳбарияти олдида кўтаришга тайёрлигини билдирди", деб таъкидлади ал-Ҳалбуси.
Илгари хабар берилганидек, Бағдодда Ғолибаф билан учрашув чоғида Ироқ парламенти спикери Эрон томонидан Ироққа Ҳормуз бўғози орқали нефть ташиш бўйича "махсус мақом" беришни сўраган.