Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚҚ, КСИР) мамлакатнинг ғарбида жойлашган Керманшоҳ вилоятида PJAK гуруҳининг 11 нафар аъзосини ҳибсга олди. Бу ҳақда Mehr ахборот агентлиги маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ушбу гуруҳ Эрон ҳудудида фаолият юритувчи ва террористик ташкилот деб тан олинган Курдистон ишчилар партияси (РКК)нинг маҳаллий ячейкаси ҳисобланади. Ҳибсга олиш махсус хавфсизлик амалиёти давомида амалга оширилган.
Айни пайтда операциянинг тафсилотлари, қўлга олинган шахсларнинг режалари ёки уларнинг эҳтимолий жиноий фаолияти ҳақида қўшимча маълумот берилмаган. Расмийлар тергов ҳаракатлари давом этаётганини билдириш билан чекланган.