Индонезия мезбонлик қилган қитъа биринчилиги якунланди.
Бугун мусобақанинг финал учрашуви бўлиб ўтди. Чемпионлик учун мезбон Индонезия ва Эрон миллий терма жамоалари паркетга чиқди. Беллашув тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимдан сўнг мезбонлар 3:2 ҳисобида олдинда бораётган эди. Бироқ иккинчи бўлимда форслар мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди ва асосий вақт 4:4 ҳисобида якунланди.
Қўшимча бўлимларда икки жамоа ҳам биттадан гол уришга муваффақ бўлди ва ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди.
Лотереяда эса Эрон 5:4 ҳисобида ғалаба қозониб, 14-марта Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди.