Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф Теҳрон Форс кўрфази давлатларига тажовуз қилмаслик тўғрисидаги битимга имзо чекишни таклиф қилганини маълум қилди.
“Al-Arabiya”нинг хабар беришича, баёнот Ироқ ташқи ишлар вазири Муҳаммад Али ал-Ҳаким билан Бағдоддаги учрашув натижаларига асосан эълон қилинган. Дипломат шартноманинг бошқа тафсилотларини ошкор қилмади, аммо Қўшма Штатлар минтақадаги ҳарбий иштирокини кучайтиришга уринаётганлигини таъкидлади.