Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрон ер ости ядро комплексини мустаҳкамламоқда — BBC

Эрон ер ости ядро комплексини мустаҳкамламоқда — BBC

Янги сунъий йўлдош тасвирлари таҳлилига кўра, Эрон ўзининг ядро объектларидан бирининг яқинидаги ер ости комплексини мустаҳкамламоқда. Бу Теҳрон ва Вашингтон вакиллари ўртасидаги музокаралар давом этаётган бир вақтда содир бўлмоқда.

Экспертлар мазкур объект Эроннинг уран бойитиш фаолиятини ёки муҳим жиҳозларини ҳимоя қилиш учун мўлжалланган бўлиши мумкинлигини айтмоқда, аммо унинг аниқ мақсади ҳозирча номаълум.

АҚШ президенти Доналд Трaмп Теҳрoнга янги ядро битимига рози бўлмаса, ҳарбий чоралар билан таҳдид қилмоқда.

Эрон эса ўз ядро дастури фақат тинч мақсадларга қаратилганини таъкидлаб, ядровий қурол яратишга интилаётганини инкор этмоқда.

Киритилди: Бугун 16:43. Ўқилди: 555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!