Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрон Дамашқдаги консуллигига қилинган ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади

A A A
Эрон Дамашқдаги консуллигига қилинган ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади

Эроннинг БМТдаги миссияси Исроилнинг Дамашқдаги Эрон консуллигига уюштирган ҳаво ҳужумини “қўрқоқ террорчилик ҳаракати” ва БМТ Низомини қўпол равишда бузиш деб атади ҳамда жаҳон ташкилоти Хавфсизлик Кенгашидан яҳудий давлати ҳужумини қоралашга чақирди.

Бу ҳақда Эроннинг БМТдаги доимий ваколатхонасининг Х (собиқ Twitter)даги баёнотида айтилган.

"Исроил режимининг жиноятлари ва қўрқоқ террористик ҳужумлари БМТ Низоми, халқаро ҳуқуқ ҳамда дипломатик ва консуллик бинолари дахлсизлигининг асосий тамойилини қўпол равишда бузиш ҳисобланади. Бунинг оқибатлари учун тўлиқ режим жавобгарликни ўз зиммасига олади”, — дейилади миссия хабарида.

“Минтақадаги кескинликни кучайтириши мумкин бўлган бундай қораланган ҳаракатнинг узоқ муддатли халқаро оқибатларини ҳисобга олиб, биз Хавфсизлик Кенгашини ушбу асоссиз жиноий ҳаракат ва террорчилик ҳаракатини қоралашга чақирамиз, Эрон Хавфсизлик Кенгашидан зарур чораларни кўришга чақирамиз. Шу жумладан, Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилишини чақириш», - дейилади баёнотда.

Киритилди: 05:13 02.04.2024. Ўқилди: 1117 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар