Эроннинг Озарбайжоннинг Нахчивон Автоном Республикасига дрон ҳужуми халқаро ҳуқуққа кўра тажовузкорлик ҳаракати ҳисобланади.
Украина Парламентининг Мудофаа ва хавфсизлик бўйича кичик қўмитаси раиси Фёдор Вениславский бу ҳақда маълум қилди.
У ҳарбий нуқтаи назардан ҳужум бемаъни эканлигини таъкидлади. "Мен бу ҳаракатни нишонга олинган мамлакатларга уруш давом эца, уларни нима кутаётгани ҳақида сигнал сифатида кўраман. Теҳрон улардан Эронга қилинган ҳужумларни тўхтатишни талаб қилишларини истайди", деди у.
Унинг фикрича, бу Эроннинг урушга кўпроқ мамлакатларни жалб қилиш истаги билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин, бу эса занжирли реакцияни келтириб чиқариши ва минтақада, ҳатто глобал миқёсда олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин.
"Бу, менинг фикримча, Эрон раҳбариятининг вазият қандай ривожланиши ҳақида стратегик тасаввурга эга эмаслигини кўрсатади", деб қўшимча қилди Вениславский.