"Сўнгги бир неча соат ичида Ҳўрмуз бўғози орқали бирорта ҳам савдо кемаси ёки нефт танкери ўтгани йўқ. АҚШ расмийларининг баёнотлари асоссиз ва бутунлай уйдирмадир. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳарбий-денгиз кучлари томонидан эълон қилинган тамойилларни бузувчи ҳар қандай ҳаракат жиддий хавф туғдиради, қоидабузар кемалар эса куч ишлатиш йўли билан тўхтатилади.
Қўшма Штатларнинг Ҳўрмуз бўғозига киришга бўлган ҳар қандай уриниши ўт очишни тўхтатиш режимининг бузилиши деб ҳисобланади ва бизнинг денгиз кучларимиз томонидан қатъий қаршиликка учрайди", дея баёнот берди Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси.