Эрон қамоқхонадан уй қамоғига ўтказилган АҚШ фуқароларини музлатиб қўйилган активларига кириш имконига эга бўлгач, маҳбуслар алмашинуви бўйича келишувга биноан озод қилади. Бу ҳақда Эрон президенти маъмурияти раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Муҳаммад Жамшидий маълум қилди.
“АҚШда ноқонуний ушлаб турилган фуқароларимиз озод қилинмагунча ва Жанубий Кореяда ноқонуний равишда блокланган маблағларга киришга рухсат берилмагунча АҚШ маҳбуслари Эронни тарк эта олмайди”, деб ёзган Жамшидий Х'да.
10-август, пайшанба куни Оқ уй беш нафар АҚШ фуқароси – Сиамак Намози, Морад Таҳбаз, Эмад Шарги ва исми сир қолишни истаган яна икки америкалик Эронга уй қамоғига ўтказилганини эълон қилди. Келишув доирасида Эрон АҚШ санкциялари туфайли Жанубий Корея банклари ҳисобларида музлатиб қўйилган 6 миллиард долларга кириш ҳуқуқига эга бўлади. Эрон активлари қулфдан чиқарилади ва Қатарга ўтказилади. Тасним агентлиги манбаларга таяниб хабар беришича, келишув Жанубий Корея вонидаги маблағларни еврога конвертация қилишни ўз ичига олади, шундан сўнг улар Қатардаги банк ҳисоб рақамига юборилиши мумкин.