Эрон армияси Баҳрайндаги Шайх Исо авиабазасидаги АҚШ ҳарбий иншоотларига зарбалар берганини эълон қилди. Бу ҳақда Mehr ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Бугун эрталаб Эрон Ислом Республикаси армиясининг ҳужумкор дронлари Баҳрайндаги Шайх Исо авиабазасидаги душман АҚШ кучлари жойлашган иншоотларга ҳужум қилди”, дейилади агентликнинг иқтибос келтирган баёнотида. Баёнотда ҳужумлар АҚШнинг сулҳни бузганига жавобан амалга оширилгани таъкидланган.
Аввалроқ Баҳрайнда яна ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган эди. Қироллик Ички ишлар вазирлиги фуқаролари ва аҳолисини “хотиржам бўлишга ва энг яқин хавфсиз жойга боришга” чақирди.