Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон Баҳрайн ва Кувайтдаги АҚШнинг 85 та ҳарбий объектига зарбалар берди

Эрон Баҳрайн ва Кувайтдаги АҚШнинг 85 та ҳарбий объектига зарбалар берди

Чоршанбага ўтар кечаси АҚШ Марказий қўмондонлиги халқаро сувларда савдо кемаларига қилинган ҳужумларга жавобан Эронга бир қатор «кучли» зарбалар берганди.

Эрон олий қўшма ҳарбий қўмондонлиги — «Ҳотам ал-Анбиё» марказий штаби АҚШ зарбаларини «очиқдан-очиқ тажовузкорлик ҳаракати» деб қоралади. Шунингдек, расмий Теҳрон «ҳалокатли жавоб» билан таҳдид қилиб, АҚШни бўғоз бошқарувига аралашишига йўл қўймаслигини айтганди.

Шундан сўнг, чоршанба тонгида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлар корпуси АҚШнинг 85 та асосий ҳарбий объектини нишонга олган ҳолда қўшма ракета ва дрон операциясини амалга оширганини маълум қилди.

Нишонга олинган объектлар қаторида Баҳрайндаги АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг 5-флоти базаси ва Кувайтдаги «Али ас-Салам» авиабазаси ҳам бор. Шунингдек, Эрон кучлари операцияга аралашишга уринган АҚШнинг MQ-9 дронини уриб туширганини билдирди.

Reutersʼнинг ёзишича, чоршанба тонгида Баҳрайн ва Кувайтда ҳаво ҳужумидан мудофаа сиреналари чалинган. Кувайт армияси эса ҳаво мудофаа тизимлари «душманона» ракета ва дрон ҳужумларига қарши курашаётганини маълум қилди. АҚШ ҳарбийлари томонидан ушбу зарбалар бўйича ҳозирча ҳеч қандай расмий муносабат билдирилмади.

Эроннинг бош музокарачиси, парламент спикери Муҳаммад Боқир Ғолибоф ҳам АҚШни ўт очишни тўхтатиш келишувини бузганликда айблади. У бунга мисол тариқасида нафақат АҚШнинг сўнгги ҳарбий зарбаларини, балки қайта тикланган нефть санкцияларини, Ҳўрмуздаги Эрон «тартибга солишлари»нинг бузилишини ҳамда Исроилнинг Ливанга қарши ҳужумларини келтирди.

Киритилди: 14:50 08.07.2026. Ўқилди: 3450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!