Эрон ҳарбийлари Бирлашган Араб Амирликларидаги (БАА) алюминий саноати объектларига дронлар билан зарба берди. Таъкидланишича, ушбу объектлардан АҚШ ва Исроил ҳарбий ҳамда мудофаа техникаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиб келган.
Бу ҳақда Эрон армиясининг баёнотида айтилади, ҳужжат матнини IRIB агентлиги келтирмоқда.
«(АҚШ ва Исроил — таҳр.) БАА алюминий саноатига катта миқдорда сармоя киритган ва ундан турли қирувчи самолётлар, жумладан F-35, шунингдек, ракеталар, танклар ва зирҳли машиналар ишлаб чиқариш учун фойдаланмоқда», — дейилади нашрда.
Бундан ташқари, Эрон АҚШнинг Қувайтдаги «механизациялашган, зирҳли ва вертолёт батальонлари қўмондонлик штаби»га ҳам зарбалар бергани хабар қилинмоқда.