Бугун 24 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Эрон Арманистонда 100 дан ортиқ павильонга эга савдо маркази очади

A A A
Эрон Арманистонда 100 дан ортиқ павильонга эга савдо маркази очади

1 октябрь куни Ереванда Эроннинг хориждаги энг йирик савдо маркази очилади. Tasnim агентлигининг қайд этишича, янги савдо маркази ЕОИИга кириш эшигига айланади.

Савдо маркази 18 минг квадрат метр майдонга эга ва турли соҳаларда фойдаланиш мумкин бўлган 107 кўргазма павильонларини ўз ичига олади. Савдо маркази, шунингдек, B2B учрашувлари учун конференция зали ва тадбирлар, конференциялар ва фестиваллар учун очиқ майдон билан жиҳозланади. Энг йирик доимий марказ лойиҳаси Эрон Савдони ривожлантириш ташкилоти (TPOI) билан ҳамкорликда тайёрланган.

Савдо маркази очилиши учун Арманистонга Эрон саноат, кончилик ва савдо вазири, шунингдек, эронлик тадбиркорлар ва Эроннинг йирик саноат марказлари раҳбарлари келиши кутилмоқда.

2023 йил 25 декабрда ЕОИИ ва Эрон ўртасида эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги тўлиқ миқёсли Битим имзоланди. Ҳужжатда маҳсулот ассортиментининг деярли 90 фоизи учун божхона тўловлари бекор қилиниши кўзда тутилган. Ҳозирда мазкур ҳужжат ратификациядан ўтмоқда.

Евроосиё иқтисодий комиссияси маълумотларига кўра, Вақтинчалик савдо битими амал қилган сўнгги беш йил ичида ЕОИИ ва Эрон ўртасидаги товар айирбошлаш икки баравардан кўпроққа ошган – 2019 йилдаги 2,4 миллиард доллардан 2023 йилда 5,2 миллиард долларгача. Савдони ривожлантиришнинг ижобий динамикаси 2024 йилда ҳам давом этади.

Киритилди: 21:50 23.09.2024. Ўқилди: 235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!