Эрон ядровий келишувни тиклаш бўйича музокаралар доирасида Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини (ИРҚК) АҚШдаги террорчилик ташкилотлари рўйхатидан олиб ташлаш талабини бекор қилди, деб хабар бермоқда CNN АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали вакилига таяниб.
Қайд этилишича, Эроннинг бу талаби ядровий келишувни тиклаш масаласида асосий тўсиқ бўлган.
Аввалроқ Давлат департаменти АҚШ Теҳроннинг ядровий келишувни тиклаш бўйича жавобини ўрганаётгани ҳақида хабар берган эди.