Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) АҚШ ҳужумларига жавобан Қувайтдаги Американинг HIMARS ракета тизимларига дронлар билан зарба берди, деб ёзмоқда Эроннинг Fars агентлиги.
«Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) Қувайтдаги АҚШнинг ерда базаланувчи HIMARS ракета тизимларига учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) орқали зарба берди. Ушбу операция давомида Эрон йўналишида ўт очишга шайлаб қўйилган ракета тизимлари ва ракета кассеталари йўқ қилинди», — дейилади нашр хабарида.