Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон АҚШ Citibank’ининг БАА ва Баҳрайндаги бўлимларига зарба берди

Эрон АҚШ Citibank’ининг БАА ва Баҳрайндаги бўлимларига зарба берди

Американинг Дубай ва Баҳрайн пойтахти Манамада жойлашган Citibank банки бўлимларига дронлар ёрдамида ҳужум қилинди. Бу ҳақда Tasnim агентлиги хабар берди.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бу ҳужумларни Эроннинг икки банкига берилган зарбаларга жавоб деб атади.

«Америка банки бўлимларига ҳужум душманнинг Эроннинг икки банкига нисбатан тажовузига жавоб сифатида амалга оширилди ва агар душман бундай ҳаракатни яна такрорласа, Американинг минтақадаги барча банк бўлимлари бизнинг қонуний нишонимизга айланади»,— деди ИИҚК вакили Али Муҳаммад Наиний.

11 март куни Теҳрондаги Sepah Bank ракета ҳужумига учради, деб хабар берганди Iran International телеканал. Телеканалнинг маълумот беришича, банк биноси вайрон бўлган.

The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Sepah Bank Эрон хавфсизлик кучларига маош тўлайди.

Киритилди: Бугун 13:30. Ўқилди: 389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!