Жорий йилнинг 14 июнь куни соат 11:30 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 4-батальон ЙПХ инспекторлари А.Муллахўжаев, М.Бегзодов ҳамда Чилонзор ТИИО ФМБ ЖҚБ ходими У.Умаровлар томонидан ҳамкорликда “Қидирув” тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган “Кобальт” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, ҳайдовчи ва йўловчилари маскандаги мавжуд Ўзбекистон Республикаси ИИВ қидирув бўйича махсус тизимдан текширилди. Натижада ушбу автомобиль йўловчиси, 1994 й.т. Б.Ж. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан айбланиб, қидирувда эканлиги аниқланди ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБга топширилди.