Филиппиннинг Балабак шаҳарчаси Палаван қишлоғида ота 15 ёшли ўғлини 4, 5 метрли тимсоҳдан қутқариб қолди.
Аллигатор моторли қайиқда балиқ овига чиққан ўсмирга тўсатдан ҳужум қилиб қолди. Онаси чинқириқ овозини эшитиб, уйдан югуриб чиқади ва бир баҳайбат тимсоҳ ўғлини сув тагига олиб жкириб кетаётганини кўриб қолади. У дарҳол турмуш ўртоғини уйғотди. Ота эса қўлига қилич олиб, ўғлига ёрдамга шошилди.
Бу вақт оралиғида тимсоҳ тинимсиз қаршилик кўрсатаётган ўсмирни саёзликка судрай бошлади. Пайтдан фойдаланган ота дарҳол тимсоҳга ташланиб, ўғлини қутқариб олди ва рептилиянинг кўзига қилич тиқди. Шундан сўнг тимсоҳ уларни тинч қўйди.
Тимсоҳ билан олишув чоғида ота ўғлидан оғирроқ жароҳат олди. Иккаласи ҳам шу заҳотиёқ шифохонага ётқизилди.
news.rambler.ru