Севишганлар куни Шарқий Сассекс фуқароси учун ҳақиқий даҳшатга айланади. Эр ўз хотинидан қасос олишга қарор қилади.
Крейг Сэвиж қурол дўконидан милтиқни ўғирлайди ва хотинининг уйига боради. Аниқланишича, байрамдан бир ой олдин эр-хотинлар жанжал сабаб ажралиб кетишган, аммо 35 ёшли эркак рафиқасидан қайтиб келишини кўп бора илтимос қилган. Бироқ у бу иши билан муаммони катталаштириб юборган.
Қилаётган уринишларининг бефойда бўлаётганлигини билган ва бундан қаттиқ ғазабга тушган жиноятчи байрам кунида рафиқаси Мишель Поскитт, унинг онаси ҳамда итини барчанинг кўз ўнгида отиб ташлаган, дея хабар берди “The Sun”.
Суд экспертизасининг қайд этишича, Крейг марҳумларнинг бошига қарата ўқ узган.