Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эркак ижобий суд қарори учун прокуратура ходимига $27,5 минг таклиф қилди

Эркак ижобий суд қарори учун прокуратура ходимига $27,5 минг таклиф қилди

Эркак пора сифатида 7 500 АҚШ долларини нақд шаклда ҳамда 20 000 АҚШ долларига тенг бўлган савдо дўконини бермоқчи бўлган.

Андижон вилояти, Пахтаобод туман прокуратураси иш юритувидаги жиноят иши юзасидан 49 ёшли фуқаро И.И. жиноят ишининг ўзига оид қисмини ижобий ҳал қилиб бериши учун терговчига пора таклиф қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабарида айтилмоқда.

 

Эркак пора сифатида 7 500 АҚШ долларини нақд шаклда ҳамда “Ж.С.К.” АЖ ҳудудидаги бозор нархи 20 000 АҚШ долларига тенг бўлган савдо дўконини терговчи айтган фуқаро номига расмийлаштириб беришни айтиб пора таклиф қилган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговчиси вилоят прокурори номига фуқаро И.И. унга пора таклиф қилаётганлиги тўғрисида билдирги билан мурожаат қилган.

 

21 майда фуқаро И.И. терговчига келишилган 27 500 АҚШ долларидан 3 000 АҚШ долларини берган ҳамда “Ж.С.К.” АЖ ҳудудидаги бозор нархи 20 000 АҚШ долларига тенг бўлган савдо дўконини расмийлаштириб бериш учун терговчидан паспорт нусхани олаётган вақтида вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан И.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Manba: uznews. uz

Киритилди: 21:30 22.05.2019. Ўқилди: 1277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!