Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия ҳукумати зилзиладан жабр кўрган вилоятлар аҳолисини уларнинг розилиги билан Аланиянинг Анталия шаҳридаги меҳмонхоналарга жойлаштириши мумкинлигини айтди.
Бу ҳақда у зилзила эпицентри – Қаҳрамонмараш вилояти аҳолисига мурожаатида айтиб ўтди.
“Шу ўринда яна бир гапни айтмоқчиман: биз Анталия, Алания, Мерсин меҳмонхоналари билан музокаралар олиб бордик ва агар улар рози бўлса, фуқароларимизни ушбу вилоятлардаги меҳмонхоналарга жойлаштиришга тайёрмиз”, — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.