Бугун 16 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Эрдўғон: "Туркиянинг Сурия масалаларида иштироки мутлақо ўринли"

Эрдўғон: "Туркиянинг Сурия масалаларида иштироки мутлақо ўринли"

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон шундай деди: "Анқара асрлар давомида қардошлик алоқалари ва 911 километрлик умумий чегарага эга бўлган Сурияга Ғарб мамлакатларидек қарай олмайди".

"Туркия ва Сурия, турклар, курдлар ва араблар ўртасидаги биродарликни бузишга муваффақ бўлмайсизлар. Ёвуз кучлар томонидан яратилган ижтимоий бўшлиқлардан фойдаланиш уринишлари бизнинг биргаликда яшаш иродамизни заифлаштира олмайди. Нима қилсангиз ҳам, Сурия инқилобини бостира олмайсизлар. Мамлакатимиз ичида ҳам сиз орзу қилган фитналарни амалга ошира олмайсизлар.

Туркиянинг қўшни Сурия ишларидаги иштироки, айниқса инсонпарварлик сабаблари ва қонуний асосларни ҳисобга олган ҳолда, мутлақо ўринли ва табиийдир," - дея таъкидлади Эрдўғон.

Киритилди: 21:00 15.01.2025. Ўқилди: 333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!