Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрдўғон Туркия президентлиги лавозимига киришди

A A A
Эрдўғон Туркия президентлиги лавозимига киришди

Қасамёд маросимидан кейин Эрдўғон «Ҳаммаси бутун халқнинг кўз олдида ажойиб ўтди. Умид қиламанки, бундан буён Туркияда ҳаммаси яхши кетади», — деб таъкидлаган.

Кейин эса Эрдўғон Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк мақбарасига йўл олган ва у ерда ёдгорлик пойига гулчамбар қўйган.

Шу билан бирга, Туркия бошқарув шаклини ўзгартириб, парламентар республикадан президентлик республикасига айланди.

Бугун Туркия вазирлар маҳкамасининг янги таркиби эълон қилиниши кутилмоқда. Мамлакат ҳукуматида вазирлар сони 21 кишидан 16 кишига қисқаради, бунда баъзи идоралар бирлаштирилади. Шунингдек, бош вазир лавозими тугатилади.

Туркияда жорий йилнинг 24 июнь куни муддатдан аввал президентлик сайлови бўлиб ўтди. Унда 52,5 фоиз овоз билан Ражаб Тоййиб Эрдўғон ғолиб чиқди. Унинг асосий рақобатчиси Муҳаррам Инжи 31,5 фоиз овоз тўплади.

Манба: daryo.uz
 

Киритилди: 01:21 10.07.2018. Ўқилди: 1425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар