АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Анқарага ташрифи чоғида бўлиб ўтган учрашувда Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказиладиган юк машиналарининг кунлик сонини камида 500 тага етказиш имконияти муҳокама қилинди, деб маълумот берди Туркия президенти Тоййиб Эрдўған.
Reuters агентлигига берган интервюсида у Блинкен бу таклифга ижобий муносабатда эканини таъкидлади.
Туркия бошқа давлатлар билан ҳамкорликда Ғазога тез ёрдам машиналари, озиқ-овқат, сув ва дори-дармон етказиб беришга ваъда берди.
Шунингдек, ярадор фаластинликлар ва сурункали касалликларга чалинган беморларни даволаш учун Туркия шифохоналарига олиб бориш таклиф қилинмоқда.