Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШлик ҳамкасби Дональд Трамп билан Анқаранинг F-35 қирувчи самолётлари дастурига қайтиши бўйича музокараларни давом эттираётганини маълум қилди.
Туркия раҳбари Нью-Йоркдаги Туркия уйида БМТнинг 81-Бош Ассамблеяси давомида журналистлар билан суҳбатлашган.
Эрдўған бу масалани Трамп билан НАТО доирасида муҳокама қилганини таъкидлади.
"Трамп Туркиянинг F-35 дастурига қайтиши борасида ижобий ирода кўрсатди. Биз бу ирода аниқ қадамларга айланишини кутмоқдамиз. Биз бу масала бўйича алоқаларимизни давом эттирмоқдамиз. Ишонаманки, биз натижаларга эришамиз", деди у.
Туркия Президенти Анқара ва Вашингтон ўртасидаги ҳамкорлик аввалги АҚШ маъмуриятига нисбатан сезиларли даражада ривожланганини таъкидлади.
Эрдўғон шунингдек, мамлакат мудофаа саноатининг ривожланишига ҳам тўхталди.
"Маҳаллий мудофаа саноати биз учун жуда муҳим. Биз ўз жанговар самолётларимизни, биринчи навбатда КААН ва ўз ҳаво мудофаа тизимларимизни ишлаб чиқаришни истаймиз", деди у.
Туркия раҳбари Буюк Британия билан Eurofighter бўйича музокаралар давом этаётганини қўшимча қилди.
"Айни пайтда, биз Буюк Британия Бош вазири Энди Бернем билан учрашдик ва Eurofighter масаласи бўйича ишлар давом этмоқда", деб хулоса қилди у.