Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эрдўғон Путин билан учрашувни самарали деб атади

Эрдўғон Путин билан учрашувни самарали деб атади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Самарқандда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида Россия етакчиси Владимир Путин билан самарали учрашув ўтказди.

“Саммит доирасида Озарбайжон, Хитой, Мўғулистон, Ўзбекистон, Россия ва Эрон президентлари, Покистон ва Ҳиндистон бош вазирлари билан ҳам самарали икки томонлама учрашувлар ўтказдик. Учрашувлар чоғида биз икки томонлама муносабатларимиз, шунингдек, долзарб глобал муаммолар юзасидан фикр алмашдик”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Шу билан бирга, у тегишли маслаҳатлашувлар ва алоқалар “яхши натижаларга” олиб келишига умид билдирди.

Аввалроқ Путин Эрдўғон билан учрашувда Туркияни "Россия газининг Европага ишончли етказиб берувчиси" деб атаган эди.

Киритилди: 23:26 17.09.2022. Ўқилди: 2773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!