Бугун 19 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эрдўғон нега Макронга миннатдорлик билдирди?

Эрдўғон нега Макронга миннатдорлик билдирди?

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Франция Президенти Эммануэль Макрон билан телефон орқали суҳбат ўтказди.

Туркия Президенти Администрацияси ҳузуридаги Алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Эрдўғон ва Макрон суҳбати давомида Туркия ва Франция ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, минтақавий ва глобал масалалар муҳокама қилинган.

Хусусан, Президент Эрдўған Суриянинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлаб, Франциянинг ушбу араб давлатидаги элчихонаси фаолиятини қайта тиклаш тўғрисидаги қароридан мамнуният билдирди.

Туркия Президенти, шунингдек, суриялик қочқинларни ватанларига қайтариш бўйича ишлар бошлангани ҳамда сурияликлар учун барқарор яшаш шароитларини яратиш ва мамлакатни тиклаш ҳамда қайта жонлантириш ишларини амалга ошириш мақсадида халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилиш зарурлиги ҳақида маълум қилди.

Киритилди: 21:00 18.12.2024. Ўқилди: 379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!