Туркия ҳаво ҳудуди F-16 қирувчи самолётлари томонидан ҳимоя қилинади ва ҳаво мудофааси тизимлари 28 февралдан бери ишламоқда.
Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Туркия чегаралари 60 минг армия ходими томонидан ҳимоя қилинади.
"4 март куни Эрондан учирилган, Ироқ ва Сурия ҳаво ҳудудини кесиб ўтиб, Туркияга йўналтирилган ракета НАТО томонидан зарарсизлантирилди. Бу масала бўйича барча норозиликлар Эронга етказилди. Бироқ, бизнинг самимий огоҳлантиришларимизга қарамай, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстликни мураккаблаштириши мумкин бўлган провокацион қадамлар ҳали ҳам қўйилмоқда. Бизнинг узоқ йиллик қўшничилик тарихимизга доғ туширадиган муаммолар пайдо бўлмаслиги керак. Биз қон тўкилишига қаршимиз."