Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Эрдўған зилзила оқибатида ҳалок бўлганларнинг жанозасида иштирок этди

Эрдўған зилзила оқибатида ҳалок бўлганларнинг жанозасида иштирок этди

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Элязиг вилоятида содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлган она ва унинг фарзандининг жаноза маросимида қатнашди.

«Биз кўплаб зилзилаларни бошдан кечирганмиз, аммо Туркия халқи ҳамиша сабр билан бу каби ҳолатларда ўзини йўқотмаган ва қаддини тик тутиб келган», — деди Эрдўған.

Туркия давлат раҳбари зилзиладан жабр кўрган одамларни қутқариш ишларида тезкорликни ошириш ва инфратузилмани тиклашга ҳукумат кўмаги берилишини ваъда қилган.

«Табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларда ҳеч кимнинг уйсиз қолишига йўл қўйилмайди», — деган Туркия президенти.

Ражаб Тоййиб Эрдўған қутқарув ишлари олиб борилаётган ҳудудларга ҳам борган ва у ердаги ҳаракатларга баҳо берган.

25 январда Туркияда 6,8 магнитудали зилзила содир бўлгани, унинг оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган. Ерости силкинишлари қўшни Сурия ва Ироқ, шунингдек, Ливанда ҳам сезилган. Кейинчалик Туркия шарқида юз берган зилзила қурбонлари сони 20 кишига етди, зилзила оқибатида жабрланганлар сони 1200 нафардан ошди. Ташқи ишлар вазирлиги Туркиядаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини маълум қилган.

Киритилди: 12:23 27.01.2020. Ўқилди: 1937 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!